ПИИ ООО "O'zMinda" СЭЗ Навоий. Тел: (+99879)2200105 / 2200104 E-mail: info@uzminda.uz
GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИ БЕЛАРУСГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

GM UZBEKISTAN АВТОМОБИЛЛАРИ БЕЛАРУСГА ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Бугун, 3 апрел куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади. Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади.
Аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилгани ҳақида хабар бергандик.
Йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Афғонистон ва Тожикистон қўшни давлатларига ҳам экспорт қилинган.
Эслатиб ўтамиз, GM Uzbekistan фаолиятида 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу сабабли компания ушбу соҳадаги фаолиятини жадаллаштириб, экспорт бозорларини қамраб олишда давом этади.
Янгиликларимизни кузатиб боринг!

Fikr bildirish

Закрыть меню