ПИИ ООО "O'zMinda" СЭЗ Навоий. Тел: (+99879)2200105 / 2200104 E-mail: info@uzminda.uz
“NURAFSHON AVTOCENTR” ТОШКЕНТДА ЎЗ ФИЛИАЛИНИ ОЧДИ

“NURAFSHON AVTOCENTR” ТОШКЕНТДА ЎЗ ФИЛИАЛИНИ ОЧДИ

Мижозларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, мультибрендли “Nurafshon Avtocentr” автосалони Тошкент шаҳрида савдо шахобчасини очди. Энди ҳар бир харидор маҳаллий автосаноат корхоналари – “GM Uzbekistan”, “SamAvto”, “JV MAN Auto – Uzbekistan” ва “UzAuto”нинг сотувда мавжуд маҳсулотларини харид қилиш учун шартнома расмийлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илк мультибрендли автосалон Нурафшон шаҳрида 2018 йил 20 декабрда очилганди.

Яқин келажакда, харидорлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, автосалонда енгил автомобилларни лизинг ва кредитга олиш имкони яратилади. Шунингдек, автомобиллар харидорларига қўшимча чегирма дастурлари ва садоқатлилик дастурлари тақдим этилади.

Биз билан бирга бўлинг!

Fikr bildirish

Закрыть меню