ПИИ ООО "O'zMinda" СЭЗ Навоий. Тел: (+99879)2200105 / 2200104 E-mail: info@uzminda.uz
SAMAUTO АВТОБУСЛАР ПАРТИЯСИ ШАҲАР ТРАНСПОРТИ ПАРКИНИ ТЎЛДИРДИ

SAMAUTO АВТОБУСЛАР ПАРТИЯСИ ШАҲАР ТРАНСПОРТИ ПАРКИНИ ТЎЛДИРДИ

Самарқанд автомобиль заводи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖга SAZ LE60 моделидаги 8 та янги, кондиционер тизимили автобус тақдим этди. Тошкентга берилган бу турдаги автобуслар умумий сони 80тага етди. Янги автобуслар Тошкент йўналишлари бўйича тақсимланди.

Янги автобуснинг йўловчи сиғими – 56 киши, 25 та ўриндиқли. SAZ LE60 автобусига 190 о.к.ли ISUZU двигатели ўрнатилган, у эмиссия даражасига кўра Евро-4 экологик стандартига мувофиқ келади.

Йўловчилар учун кондиционернинг мавжудлиги ҳамда зинапоялар йўқлиги (автобус пастполлидир) катта афзаллик саналади. Шунингдек, ушбу автобус модели аппарель – пандусга ўхшаш қурилма билан жиҳозланган, у ногиронлар аравачасидаги йўловчининг салонга киришида ёрдам беради. Махсус мослама ногиронлар аравачасини автобуснинг тўплагич майдонида маҳкам тутиш имконини яратади.

Янги автобус ҳайдовчиларга автоматик узатмалар қутисига эга экани билан маъқул келади, у йўналиш давомида кўплаб бекатлар мавжуд бўлган шаҳарда юришни қулай қилади.

Fikr bildirish

Закрыть меню